Бугун Жавоҳир Синдаров финал тай-брейкида ўйнайди - барчаси бугун ҳал бўлади! - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

Бугун Жавоҳир Синдаров финал тай-брейкида ўйнайди – барчаси бугун ҳал бўлади!

Ҳиндистонда ўтказилаётган шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига этиб бормоқда.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров финалга этиб келгани ва хитойлик Вей Йига қарши дона сураётгани ҳақида хабар бергандик. Икки асосий партия якунига кўра, ҳозирда ҳисоб 1:1 кўринишига келган. Дастлабки икки партияда томонлар дуранг қайд этишди.

Энди ғолиб бугун тай-брейкда аниқланади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади. Финал учрашуви натижасидан қати назар, ҳар икки гроссмейстер Жаҳон тожи учун кечадиган Давогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритиб улгурган.