Россиялик UFC юлдузи Ислам Махачев ўзининг кейинги жангини катта саҳнада, Оқ уйда ўтказишни истаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у матбуот анжуманида сўзлаб берди:
“Менинг кейинги жангим — катта тадбирим — Оқ уйда бўлади. Балки бу ўша эрдаги биринчи ва охирги жангимдир. Нега бу турнирга менинг исмим қўшилмаслиги керак?”
Махачевнинг бу баёноти UFC жамоатчилиги ва жанг ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотди. Ҳар доим саҳнада ўзининг техника ва стратегияси билан томошабинларни ҳайратга солган чемпион энди янада улкан бир саҳнада жанг қилишни орзу қилмоқда.
Маълумотларга кўра, кейинги UFC турнири 2026 йил 14 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда ва агар Махачевнинг истаги амалга ошса, бу UFC тарихидаги энг ноодатий ва эсда қоларли воқеалардан бири бўлади.
Махачев Оқ уй саҳнасида ўз маҳоратини намойиш қилса, бу нафақат спорт оламида, балки бутун дунё жамоатчилиги учун тарихий лаҳза бўлади.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Ислам Махачев Оқ уйда ғалаба қозонадими?
