Жавоҳир Синдаров - Жаҳон кубоги ғолиби! - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

Жавоҳир Синдаров – Жаҳон кубоги ғолиби!

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига этди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафардан ортиқ шахматчи бош соврин учун кураш олиб борди.

Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров беллашувларнинг финалига қадар этиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдаровга хитойлик Вей Йи рақиблик қилди.

Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланганди. Якунда бугун ғолиб тай-брейкда аниқланди.

Тай-брейк якунига кўра, Жавоҳир Синдаров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди.

Малумот учун, Жавоҳир Синдаров мазкур мусобақа давомида Никита Петров (Черногория), Николас Теодору (Греcия), Ю Янгйи (Хитой), Фредрик Сване (Германия), Хосе Мартинес Алкантара (Мексика), Нодирбек Якуббоэв (Ўзбекистон) каби шахматчиларни энгиб, финалга қадар этиб келди.

Ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдаров 120 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Энди ҳамюртимиз келаси йили март ойида Кипрда ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади.