Бугун Қозоғистон волейбол федерацияси раис ўринбосари Арман Кабесов Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида унга Ўзбекистон волейбол федерацияси раис ўринбосари Жамшид Файзиев ҳамроҳлик қилди. Биринчи бўлиб Спорт вазирлигининг Спорт вазири маслаҳатчиси Моминджанов Шарифжон Фузаилович ҳам учрашиб, спорт алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳалар ва тажриба алмашиш йўналишлари бўйича фикр алмашди. Шунингдек, меҳмон вазирликнинг Спорт мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими Раҳматхўжаев Музаффархўжа Юнусхонович учрашиб, икки давлат ўртасида волейболни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат спорт академиясининг раҳбари Турсуналиев Илҳомжон Ахмедович билан ҳам мажлис ўтказилиниб, давлатларда спортни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
💠 Делегация ташрифининг яна бир қисми сифатида Олимпия шаҳарчасига борилиб, волейбол спорт тури учун яратилган замонавий шароитлар, спорт заллари ва инфратузилма билан яқиндан танишилди. Шундан сўнг делегация “Бешқозон” ош марказида миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар. Кейинчалик Кабесов “Ички ишлар органлари тарихи” музейида бўлиб, музей фаолияти ва экспозицияси билан танишди.
🏐 Учрашув якунида икки мамлакат федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум волейболни ривожлантириш, ўқув-машғулот дастурларини такомиллаштириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишни назарда тутади. Ташриф дўстона муҳитда якунланиб, Ўзбекистон волейбол федерацияси меҳмонга эсдалик совғалари, жумладан миллий чопон ва дўппи тақдим этилди.
