IBA Жаҳон чемпионати. Мусобақанинг биринчи кунида 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

IBA Жаҳон чемпионати. Мусобақанинг биринчи кунида 2 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Хабарингиз бор, 4-13 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. IBA ташкилоти шаъфелигида ўтказилаётган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам қатнашади. Биринчи кун доирасидан икки нафар боксчимизнинг баҳси ўрин олган.

  • 80 кг: Жавоҳир Умматалиев – Дашеил Фанчетте (Сейшел ороллари);
  • 63,5 кг: Саят Ильясов – Анас Слейман (Фаластин);

Жанглар Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.