“Сити” ўзига керак ўйинчини икки ярим баравар қимматига олишга тайёр - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 11 963.23 +50.85 EUR 13 970.66 +97.50 RUB 155.35 +1.96

“Сити” ўзига керак ўйинчини икки ярим баравар қимматига олишга тайёр

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Ноттингем Форест” этакчи ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни 2026 йил учун асосий трансфер нишонларидан бирига айлантиришга тайёр.

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” бу ўйинчини олиш учун “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпул” каби қудратли клублар рақобатини энгиб ўтиши талаб қилинади.

“Ўрмончилар” 23 ёшли ўйинчига бадавлат клублар даъвогарлик қилаётган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва шу боис Эллиот учун 100 миллион фунт (114 миллион эвро) миқдоридаги таклифлар бўлса, уни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Андерсоннинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион эврони ташкил этади.

Хосеп Гвардиола жамоаси эса, ўзига керак ўйинчини икки ярим баравар қиммат нархда олишга қарши эмас.