Винус Уилямс Андреа Прети билан турмуш қурди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Винус Уилямс Андреа Прети билан турмуш қурди

“Катта дубулға” турнирларининг 7 карра ғолиби, собиқ дунё 1-рақами, 45 ёшли америкалик теннисчи Винус Уилямс турмушга чиққанини расман тасдиқлади. Унинг турмуш ўртоғи 37 ёшли даниялик актёр Андреа Прети бўлди. Тўй ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтди.

Ҳа, бу ҳақиқат. Биз турмуш қурдик деб ёзди Винус ижтимоий тармоқларда.

Маълумот учун, Винус Уилямс 2025 йилнинг энг дидли инсонлари қаторига киритилган. Унинг US Open турнирида кийган либослари нуфузли нашр талқинига кўра йилнинг энг яхши 55 либоси рўйхатидан жой олди. Шунингдек, у декабрь ойида Андреа Прети билан унаштирилганини тасдиқлаган, никоҳ маросими эса жорий йил январида ўтказилган