Профессионал бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов 2026 йил 24 январь куни (Тошкент вақти билан 25 январь тонги) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau мажмуасида рингга чиқади. Matchroom Boxing хабарига кўра, ҳамюртимизга Доминикан Республикаси вакили Луис Девид Салазар рақиблик қилади.
Маълумот учун, 30 ёшли Мадримов профессионал фаолиятида 13 та жанг ўтказиб, 10 ғалаба, 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Унинг рақиби, 32 ёшли Салазар ҳисобида эса 20 ғалаба ва 1 мағлубият мавжуд.
