Дмитрий Бивол судда ғалаба қозонди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Дмитрий Бивол судда ғалаба қозонди

Санкт-Петербургдаги Смолнинский суди Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқаси Екатерина Бивол томонидан айтилган оммавий баёнот ва изоҳларни ёлғон ҳамда спортчининг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи деб топди.Суд Екатеринани ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида раддия (инкор) эълон қилишга мажбур қилди.

Маълумот учун, Екатерина 2023 йил июнида 15 йиллик бирга ҳаётдан сўнг Дмитрий билан ажрашганини маълум қилган. 2024 йил августида у Биволнинг Артур Бетербиевга қарши жангини бекор қилишга чақирган, кейин эса Бетербиевнинг очколар ҳисобидаги ғалабасини олқишлаган. 2025 йил февралида эса Бивол реванш жангида ғалаба қозонган.