Эдди Ҳирннинг айтишича, агар Турки Ал аш-Шайх ўз режа ва стратегияларини амалга оширса, Энтони келаси йил февраль ойида яна жанг ўтказади ва шундан сўнг Тайсон Фюрига қарши рингга чиқади. Бу борада музокаралар давом этмоқда. Ҳирн Турки Ал аш-Шайхга тўлиқ ишонишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа сўнгги жангида блогер-боксчи Жейк Полни 6-раундда нокаутга учратган.
