Собиқ дунё биринчи ракеткаси Энди Роддик Томми Полни барча қопламаларда кучли рақиб деб баҳолади. Унинг айтишича, Пол Australian Open ва Рим Masters’даги муваффақиятлари билан буни исботлаган.
Роддик Томми Полнинг ҳимоядан ҳужумга тез ўтиши, тезлиги, атлетизми ва волейлардан фойдаланишини алоҳида таъкидлади ҳамда келаси мавсумда у соғлом бўлиб, эътибор жароҳатларга эмас, унинг ўйинига қаратилишига умид билдирди.
