Италиялик Флавио Коболли ва швейсиялик Белинда Бенчич микст жуфтлигида Хитойлик Чжан Чжичжен ва Ван Синюйни 6:3, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб этди.
Шенжен шаҳрида ўтказилаётган ушбу турнир 26–28 декабрь кунлари давом этмоқда. Турнир қоидаларига кўра, теннисчилар икки жамоага бўлинган: Европа терма жамоаси ва Дунё терма жамоаси.
• Европа жамоаси таркиби:
• Полшадан Ига Швёнтек
• Швейсиядан Белинда Бенчич
• Монакодан Валентин Вашеро
• Италиядан Флавио Коболли
• Дунё жамоаси таркиби:
• Россиядан Андрей Рублёв
• Қозоғистондан Елена Рйбакина
• Хитойдан Ван Синюй ва Чжан Чжичжен
