“Силверстоун” автотрассаси бош ижрочи директори Стюарт Прингл автоспортга қўшган ҳиссаси учун Британия Империяси Ордени офицери (ОБЕ) унвонига сазовор бўлди. У қирол Чарлз ИИИнинг янги йил мукофотлари рўйхатидан ўрин олди.
Прингл 2006 йилдан бери “Силверстоун” ва Британия пойгачилар клуби (BRDC) раҳбариятида фаолият юритиб келади. BRDC трассага эгалик қилади ва уни бошқаради ҳамда барча фойдани спортни ривожлантиришга қайта йўналтиради. Ушбу дастурларда Люис Хемилтон, Ландо Норрис, Жорж Расселл ва Оливер Берман каби Формула-1 юлдузлари етишиб чиққан
