Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов навбатдаги жангини доминикалик боксчи Луис Давид Салазарга қарши ўтказади. Бу ҳақда Matchroom Boxing промоутерлик компанияси маълум қилди. Боксчилар 24 январь куни рингга чиқади. Бокс оқшоми АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Fontainebleau аренасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов 2025 йил февраль ойида Вергил Ортисга қарши жангда ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан мағлуб бўлгач, чап тиззаси ва чап елкасидан жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Бу мағлубият Исроил учун кетма-кет иккинчиси бўлди — у 2024 йил август ойида Теренс Кроуфордга ҳам ютқазганди.

Ҳозирга қадар Исроил Мадримов ҳисобида 10 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг бор. Луис Давид Салазар эса профессионал фаолиятида 20 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.