Формула-1ъдаги Австрия жамоаси “Ред Булл” 2026 йилги мавсум олдидан янгиланган логотипини намойиш қилди. Логотип деярли ўзгармаган, аммо асосий янгилик — “Red Bull” ёзуви атрофидаги оқ ҳошиянинг қайтиши бўлди. Бу элемент жамоа томонидан охирги бор 2015 йилги мавсумда ишлатилган.
Ўтган мавсумда “Ред Булл” Конструкторлар кубогида 451 очко билан учинчи ўринни эгаллаган. Чемпионликни эса “Mclaren” қўлга киритган. Аввалроқ янги логотипларни “Mercedes” ва АҚШнинг “Ҳаас” жамоалари ҳам тақдим этган.
