Чехиялик теннисчи, дунёнинг 19-ракеткаси Якуб Менşик United Cup мусобақасининг гуруҳ босқичида кучли рақиб — Норвегиянинг 12-ракеткаси Каспер Руудни мағлуб этди. Учрашув 7:5, 7:6 (8:6) ҳисобида якунланди.
Баҳс 2 соат 8 дақиқа давом этди ва юқори савияда, кескин кураш остида ўтди. Ўйин давомида Менşик жуда самарали хизмат қилди: у 16 та эйс қайд этди, атиги 3 та қўш хатога йўл қўйди ҳамда 6 та брейк-пойнтдан 3 тасини амалга оширди.
United Cup — миллий терма жамоалар ўртасидаги мусобақа бўлиб, унда 18 та давлат иштирок этмоқда. Жамоалар 6 та гуруҳга бўлинган. Чехия ва Норвегия D гуруҳида ҳаракат қилмоқда, ушбу гуруҳда Австралия терма жамоаси ҳам бор.
