«Mercedes» янги болидининг рендерларини 22 январь куни намойиш этади. Тақдимот — 2-февралГерманиянинг Формула-1 жамоаси «Мерcедес» янги автомобилининг тақдимот санасини эълон қилди. Жамоа матбуот хизмати хабарига кўра, янги болиднинг рендер тасвирлари 22 январь куни тақдим этилади, автомобилнинг тўлиқ тақдимоти эса 2 февраль куни бўлиб ўтади.
📅 Формула-1 жамоаларининг ҳозирги тақдимот жадвали:
• 15 январь — «Red Bull», «Racing Bulls» (фақат ливрейлар)
• 20 январь — «Ауди» (фақат ливрея)
• 22 январь — «Mercedes» (фақат рендерлар)
• 23 январь — «Алпине», «Ҳаас», «Феррари»
• 2 февраль — «Mercedes» (тўлиқ болид)
• 8–9 февраль — «Cadillac»
• 9 февраль — «Астон Мартин»
Ҳозирча «Williams» ва «McLaren» жамоаларининг тақдимот саналари номаълум.
Эслатиб ўтамиз, ўтган Формула-1 мавсуми якунларига кўра, «Мерcедес» Конструкторлар кубогида 469 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган.
