Кудерметова Ўзбекистон номидан илк учрашувини ғалаба билан бошлади - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Кудерметова Ўзбекистон номидан илк учрашувини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон байроғи остида ҳаракат қила бошлаган россиялик теннисчи Полина Кудерметова 2026 йилги мавсумдаги илк мусобақасини Австралияда старт олди. У Канберра шаҳрида бўлиб ўтаётган WTA 125 тоифасига кирувчи турнирда Ўзбекистон номидан илк расмий учрашувини ўтказди.

22 ёшли Кудерметова турнирнинг 1/16 финал босқичида россиялик 18 ёшли Алина Корнеэвага қарши кортга чиқди. 65 дақиқа давом этган баҳсда Полина устунликни тўлиқ қўлга олиб, 6/2, 6/3 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашув давомида Кудерметова 2 та эйс зарбасини амалга оширди, Корнеэва эса 3 та эйс билан жавоб қайтарди. Бироқ хатолар сонида фарқ катта бўлди — Алина 8 та қўшхато қилган бўлса, Полинада бу кўрсаткич атиги 2 тани ташкил этди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда Полина Кудерметова WTA рейтингида 167-ўринда, Алина Корнеэва эса 210-поғонада жойлашган. Бу баҳс теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви сифатида ҳам тарихга кирди.

Энг муҳими, ушбу ғалаба Полина Кудерметова учун Ўзбекистон номидан ўтказилган илк расмий ўйин бўлиб, у янги босқичнинг муваффақиятли бошланиши сифатида қайд этилди