Саудия Арабистонида ўтаётган «Дакар»-2026 ралли-рейдининг мотоцикллар ўртасидаги баҳсларида учинчи босқич якунланди. Махсус участкада ғалабани «Ҳонда» жамоаси вакили Тоша Шарейна қўлга киритди.
Учувчи учинчи босқични 4 соат 26 дақиқа 39 сонияда босиб ўтди. Иккинчи ўринни унинг жамоадоши Рики Брабек, учинчи ўринни эса «КТМ» пилоти Даниел Сандерс эгаллади.
«Дакар»-2026. Мотоцикллар. 3-босқич натижалари:
1. Тоша Шарейна («Ҳонда») — 4:26:39
2. Рики Брабек («Ҳонда») — +2:17
3. Даниел Сандерс («КТМ») — +3:28
4. Лусиано Бенавидес («КТМ») — +4:30
5. Скайлер Хоус («Ҳонда») — +4:32
Шунга қарамай, учинчи ўринда маррага етиб келган Даниел Сандерс умумий ҳисобдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади. Эндиликда у энг яқин таъқибчисини бир дақиқадан ортиқ фарқ билан ортда қолдирмоқда.
«Дакар»-2026. Мотоцикллар. 3-босқичдан кейинги умумий ҳисоб:
1. Даниел Сандерс («КТМ») — 12:12:31
2. Рики Брабек («Ҳонда») — +1:07
3. Тоша Шарейна («Ҳонда») — +1:13
4. Эдгар Канет («КТМ») — +8:46
5. Лусиано Бенавидес («КТМ») — +11:06
«Дакар»-2026 ралли-рейди давом этмоқда, олдинда иштирокчиларни янада мураккаб ва синовли босқичлар кутиб турибди.
