Сабаленка Мучовани ишонч билан мағлуб этиб, Брисбен турнири финалига чиқди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 102.39 −33.37 EUR 13 990.36 −77.41 RUB 153.08 −0.32

Сабаленка Мучовани ишонч билан мағлуб этиб, Брисбен турнири финалига чиқди

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, беларуслик Арина Соболенко Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтаётган WTA–500 тоифасидаги турнир финалига йўл олди. Ярим финалда у Чехия вакиласи, рейтингда 20-ўринда турган Каролина Мучовани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув 1 соат 29 дақиқа давом этди. Шу вақт ичида Соболенко 8 та эйс зарбаси амалга оширди, 1 та қўш хатога йўл қўйди ва 8 та брейк-пойнтдан 2 тасини муваффақиятли якунлади. Мучова ҳисобида эса 7 та эйс, 1 та қўш хато ва 3 та имкониятдан бирортасида ҳам брейк амалга ошмади.

Брисбен турнири финалида Арина Соболенко Жессика Пегула — Марта Костюк учрашуви ғолибаси билан баҳс олиб боради.