ESPN манбаларига кўра, «Мемфис Гриззлис» сўнгги йиллардаги жамоа етакчиси Жа Морантни алмашинув орқали қўйиб юбориш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.
Қайд этилишича, клуб учун асосий устуворлик — Морант эвазига ёш баскетболчилар ва драфт пикларини олиш. 26 ёшли ҳимоячи билан тузилган амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган. Жорий ёзда у 178 миллион долларлик 3 йиллик янги шартнома узайтириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги мавсумда Жа Морант ўртача 28,3 дақиқа майдонда бўлиб, 19,0 очко ва 7,6 ассист қайд этмоқда. Бироқ унинг ўйин самарадорлиги пасайган: майдондан аниқлик фоизи фаолиятидаги энг паст кўрсаткич — 40,1%, уч очколик зарбаларда эса атиги 20,8% ни ташкил этмоқда.
