«Голден Стейт» бош мураббийи Стив Керр мавсум бошида асосий таркибда ўйнаб келган форвард Жонатан Кумингани захирага ўтказиш қарорини изоҳлади.
«Жонатан учун жуда афсусдаман ва у ҳақида қайғуряпман. Дастлабки бир-икки ҳафтадаги каби ҳаммаси давом этмагани ачинарли. Аммо уни Жимми ва Дреймонд билан бир вақтда 2–3–4 позицияларда тушириш жуда қийин эди. Ҳар ким кўриши мумкин — бу таркиб ҳужумдаги, айниқса узоқ масофадан ташлашдаги хавф нуқтаи назаридан унчалик самарали эмас.
Албатта, баъзида Стеф ҳар қандай муаммони ёпиб кетиши мумкин, у жуда кучли. Лекин замонавий NBA’да бундай комбинация тўғри келмайди. Биз бунга амин бўлдик. Ушбу таркибни бир неча ҳафта синаб кўрдик ва охир-оқибат унинг заиф томонлари аён бўлди. Шунинг учун бошқа йўлни танладик», — деди Керр.
