Юки Тсунода: “Ҳонда қўллаб-қувватлашини жуда қадрлайман” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Юки Тсунода: “Ҳонда қўллаб-қувватлашини жуда қадрлайман”

“Red Bull” захира пойгачиси Юки Тсунода келажакда “Honda” билан ҳамкорлик давом этиши мумкинлигини инкор этмади, гарчи япон компанияси расмий қўллаб-қувватлашни тўхтатган бўлса ҳам.

Маълумки, Honda “Ред Bull” билан ҳамкорликни якунлаб, янги мавсумдан бошлаб двигателларни фақат “Астон Мартин”га етказиб беради.

“Ҳонда менга шу йиллар давомида берган ёрдамни жуда қадрлайман. Келажакда нима бўлишини вақт кўрсатади, аммо мен ҳар доим миннатдор бўлиб қоламан. Олдингидан бироз бошқача йўналишда ишлашимга тўғри келади, лекин алоқани узмаймиз — қай даражада ҳамкорлик қилишимизни кўрамиз”, — деди Тсунода.