Енгил вазн (70 кг) ПФЛ чемпиони, енгилмас россиялик Усман Нурмагомедов британиялик Алфи Девисга қарши 7 февраль куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтадиган жангга тайёргарликни давом эттирмоқда.
«Жамоам билан Дубайга етиб келдик, жанггача 4 ҳафта қолди. Дунёнинг энг яхши залида, энг кучли жангчилар билан машғулот қилмоқдамиз», — деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқларда.
Усман Нурмагомедовга 27 ёш. У профессионал сифатида 2017 йилда дебют қилган, 2024 йилдан бери ПФЛда иштирок этади. Охирги жангида, октябрь ойида, Усман ирландиялик Пол Ҳюсга қарши реванишда якдил қарор билан ғалаба қозонган.
