«Ёқмаса — томоша қилманг». Дана Уайт UFC 325 асосий жанги танқидчиларига жавоб берди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Ёқмаса — томоша қилманг». Дана Уайт UFC 325 асосий жанги танқидчиларига жавоб берди

UFC президенти Дана Уайт Сиднейдаги бўлиб ўтадиган UFC 325 турнирининг асосий жанги — Александр Волкановски ва Диэго Лопес ўртасидаги реваншдан норози бўлган мухлислар танқидига муносабат билдирди.

«Агар бу сизга ёқмаса, томоша қилманг. Бу шунчаки мантиқан тўғри келадиган жанг эди. Биз жангчилар хонасида ўтириб, барча вариантларни йиғиб чиқамиз. Бу яхши жанг бўлиши керак», — деди Уайт Complex News ЁуТубе-каналига берган интервьюсида.

Волкановски ва Лопес иккинчи бор ўзаро жанг қилишади. Уларнинг илк тўқнашуви 12 апрель куни UFC 314 турнирида бўлиб ўтган ва унда Волкановски ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалаба қозонган. Шундан сўнг австралиялик жангчи бошқа жанг ўтказмаган.

Александр Волкановскининг профессионал MMA’даги умумий рекорди: 27 та ғалаба ва 4 та мағлубият.