«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Sky Sport Germany.
Ҳоланд Испанияни жуда яхши кўради ва Мадриднинг «Реал» клубини фаолиятидаги асосий мақсад деб ҳисоблайди. Бироқ ушбу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Бунга сабаб — норвегиялик футболчининг «Манчестер Сити» билан 2034 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномаси мавжудлиги.
Эрлинг Ҳоланд 2022 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди.
