«Ҳеч нарса уйқумни бузмайди». Ҳелмут Марко «Ред Булл»ни тарк этиш афзалликлари ҳақида - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Ҳеч нарса уйқумни бузмайди». Ҳелмут Марко «Ред Булл»ни тарк этиш афзалликлари ҳақида

«Ред Булл»нинг собиқ маслаҳатчиси Ҳелмут Марко жамоани тарк этгач, ҳаёти анча сокинлашганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, келаси мавсумда Макс Ферстаппен жуда қулай ҳолатда бўлади, бироқ тажрибали Фернандо Алонсо ҳам пилотлар роли ошадиган мавсумда устунликка эриша олади.

«Сўнгги 20 йил ичида бирорта Гран-прини телевизорда кўрмаганман. Ҳозир эса тинч ҳаёт кечиряпман ва босимни ҳис қилмаяпман. Энди мавсумни қизиқиш билан кузатаман, лекин асабийлашмайман — ҳеч нарса уйқумни бузмайди», — дея Марконинг сўзларини ОРФ келтиради.