Енгил вазнда мағлубиятсиз UFC чемпиони, 28 ёшли испан-грузиялик Илия Топурия мухлисларнинг саволларига жавоб бериб, Ислом Маҳачев ва Арман Тсарукян билан эҳтимолий жанглар ҳақида кескин фикр билдирди.
Бир мухлис Маҳачев уни сабмишн билан юта оладими, деб сўраганида, Топурия истеҳзо билан:
“Энг жасур тушларида ҳам йўқ. У ҳатто тўғри туш кўришни ҳам билмайди”, — деди.
Тсарукян билан жанг ҳақида эса Топурия ишонч билан:
“Уни осон нокаут қиламан”, — деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия MMA’даги профессионал фаолиятини 2015 йилда бошлаган, УФC’да эса 2020 йилдан бери жанг қилиб келмоқда. Унинг ҳисобида 17 та ғалаба бор, шундан фақат 2 таси ҳакамлар қарори билан, мағлубият эса йўқ.
