NBA чемпиони ҳибсга олинди: маст ҳолда ва кескин тезликда ҳайдаган - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

NBA чемпиони ҳибсга олинди: маст ҳолда ва кескин тезликда ҳайдаган

НБАнинг икки карра чемпиони, «Лос-Анжелес Лейкерс»нинг собиқ форварди Ламар Одом Лас-Вегасда маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун қўлга олинди. ТМЗ хабарига кўра, у рухсат этилган тезликдан 65 км/соатга тез ҳаракатланган ва йўл бўлагини ҳам сақламаган.

Фаолияти давомида Одом «Лейкерс», «Клипперс», «Маями Ҳит» ва «Даллас Меверикс» клубларида ўйнаган. У 2009 ва 2010 йилларда NBA чемпиони бўлган, 2011 йилда эса лиганинг энг яхши олтинчи ўйинчиси деб топилган.

2015 йилда Одом оғир аҳволга тушиб, гиёҳванд моддалар ҳаддан ташқари истеъмолидан сўнг комага тушган, 12 марта инсульт ва 6 марта юрак хуружини бошдан кечирган. 14 йиллик НБА фаолиятида тахминан 115 млн доллар ишлаб топган бўлса-да, 2026 йил бошига келиб унинг бойлиги 20–30 млн доллар атрофида баҳоланмоқда.