Ҳабиб ишончи баланд: “Январда Умар дунёдаги энг кучлиси эканини исботлайди” - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Ҳабиб ишончи баланд: “Январда Умар дунёдаги энг кучлиси эканини исботлайди”

УФCнинг собиқ чемпиони ва Шон-шараф залига киритилган Ҳабиб Нурмагомедов жияни Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди. Умар 25 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида бразилиялик Деивисон Фигейреду билан жанг қилади.

Ҳабибнинг айтишича, Умар айнан январда жанг қилишни ўзи хоҳлаган ва UFC унга энг кучли рақиблардан бирини берган. У Умарда ҳали ҳам “олов” борлигини, айнан шу жиҳат MMA’да жуда муҳим эканини таъкидлади.

“Январда мухлислар яна бир бор кўради ва ишонч ҳосил қилади: ҳозирда Умар энгил вазннинг чўққиси”, — деди Ҳабиб.