«Manchester City» Марк Геҳини сотиб олишга жуда яқин - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Manchester City» Марк Геҳини сотиб олишга жуда яқин

«Кристал Пелас» марказий ҳимоячиси Марк Геҳи «Manchester Cитй»га ўтишга бир қадам қолди. Футболчи тиббий кўрикнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди, деб хабар беради инсайдер Фабризио Романо.

Клублар трансфер бўйича келишувга эришган: битим қиймати бонуслар билан бирга 20 млн фунтни ташкил этади.

Геҳи «Челси» тарбияланувчиси бўлиб, 2021 йилда «Кристал Пелас»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 33 ўйинда 3 гол ва 3 ассист қайд этган.