ФИФА ичида АҚШ президенти Доналд Трампга тинчлик мукофоти топширилгани кўпчилик томонидан ижобий қабул қилинмади. The Guardian хабарига кўра, ташкилотнинг ўрта ва юқори лавозимдаги айрим амалдорлари бу қарордан норози бўлиб, ўзларини ноқулай ҳис қилган. Айниқса, мукофот бериш мезонлари омма олдида тушунтирилмагани саволларни кўпайтирган.
Кейинчалик, маросимдан сўнг АҚШнинг ташқи сиёсатдаги қарорлари фонида ФИФА ичидаги норозилик янада кучайди. Манбага кўра, ФИФА президенти Жанни Инфантино сиёсий жиҳатдан нозик масалаларда қарорларни кўпинча мустақил қабул қилади. Бошқа амалдорлар эса ташкилот обрўсига путур етмаслиги учун сиёсатдан йироқ бўлиб, асосан футболга эътибор қаратишни афзал кўришади.
