«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини маълум қилди. Футболчи ижтимоий тармоқларда жароҳат футболнинг бир қисми эканини айтиб, тикланишга тўлиқ эътибор қаратаётганини ва янада кучли бўлиб қайтишини таъкидлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 28 ёшли Украина терма жамоаси ҳужумчиси сон пайи узилиши сабаб камида икки ой сафдан чиқди. Жароҳатни у 6 январь куни «Лечче»га қарши ўйинда (2:0) олган, ўша баҳсда гол ҳам уришга улгурган.
Жорий мавсумда Довбик 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган.
