Баутиста танлови: Гетжими ёки Пимблетт? - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Баутиста танлови: Гетжими ёки Пимблетт?

UFC жангчиси Марио Баутиста 25 январь куни UFC 325 турнирида бўлиб ўтадиган енгил вазн (70 кг)даги вақтинчалик чемпионлик жанги — Жастин Гетжи вс Педди Пимблетт ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Танлаш қийин, иккисини ҳам томоша қилиш ёқади. Лекин Пимблеттни танлайман. Менимча, ҳозир унинг вақти. У ўзига ишонган ва исталган рақибини муддатидан олдин енга олади”, — деди Баутиста (БЖПенн).

31 ёшли Педди Пимблетт UFC’да 2021 йилдан бери жанг қилади. Унинг ҳисобида 7 ғалаба ва мағлубиятсиз рекорд бор.