Мор кескин фикр билдирди: Винисиус “Реал”даги энг ёмон футболчи - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Мор кескин фикр билдирди: Винисиус “Реал”даги энг ёмон футболчи

Собиқ россиялик футболчи Эдуард Мор бразилиялик вингер Винисиус Жуниорни сўнгги икки ойда Мадриднинг “Реал” клубидаги энг суст ўйинчи деб атади.

— “Винисиус жуда ёмон ўйнамоқда. Сўнгги икки ойда у ъРеалъдаги энг ёмон футболчи бўлди. Уни алмаштиришса, баҳслашади, интервьюлар беради. Олтин тўпъга даъвогардан муаммога айланди”, — деди Мор “Матч ТВ” эфирида.

Маълумот учун, жорий Ла Лига мавсумида Винисиус ҳисобида 5 та гол ва 5 та ассист бор.