Лондоннинг “Арсенал” клуби Чемпионлар лигаси 7-турида Италиянинг “Интер” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа тарихида АПЛ жамоалари орасида муҳим ютуққа эришди.
Opta Sport маълумотига кўра, “канонирлар” илк бор Чемпионлар лигасида кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. АПЛ клублари ичида фақат “Манчестер Сити” бундан узоқроқ ғалабали серияга эга — 10 та кетма-кет ғалаба (2023 йил майидан 2024 йил апрелига қадар).
Ҳозирда Микел Артета шогирдлари Чемпионлар лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Арсенал” 21 очко жамғариб, максимал натижани қайд этди.
