Мбаппе тарих ёзишда давом этмоқда: Раул рекордигача атиги 5 гол қолди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Мбаппе тарих ёзишда давом этмоқда: Раул рекордигача атиги 5 гол қолди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 66 тага етказди. У бу натижага мусобақанинг умумий босқичи 7-турида “Монако”га қарши ўйинда (6:1) иккита гол уриб эришди.

Франциялик футболчи Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўринда бормоқда ва “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Раулдан атиги 5 гол ортда қолмоқда. Раул мусобақада 71 гол урган. Мбаппе эса 92 ўйинда 66 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Чемпионлар лигасида Мбаппе “Реал”, “ПСЖ” ва “Монако” сафида гол урган. Турнир тарихидаги энг яхши тўпурар эса 140 гол билан Криштиану Роналду ҳисобланади. Мбаппенинг “Реал” билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади, унинг бозор баҳоси эса 200 миллион еврога тенг.