“Наполи” бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар лигасининг 7-турида “Копенгаген” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг фикр билдирди.
“Биз ҳафсаламиз пир бўлди. Бу ўйинда албатта ғалаба қозониб, плей-оффга чиқишимиз керак эди. Сон жиҳатдан устун бўлган пайтимизда вазиятни тўлиқ назорат қилдик, шунинг учун таркибдаги йўқотишлар ёки чарчоқни баҳона қилиб бўлмайди. Бундай учрашувларни ютиб олиш шарт”, — деди Конте УЭФА расмий сайтига.
Мазкур натижадан сўнг “Наполи” 8 очко билан Чемпионлар лигаси умумий жадвалида 23-ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда неаполликлар 28 январь куни ўз майдонида Лондоннинг “Челси” клубини қабул қилади.
