Тсарукян орзуси йўлида ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Тсарукян орзуси йўлида ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр

Енгил вазн тоифасида UFC рейтингида биринчи ўринда турган Арман Тсарукян чемпионлик жангини олиш ва камарни қўлга киритиш истаги ҳақида гапирди.

“UFC чемпионлик камари — мен учун дунёдаги энг муҳим нарса. Шу камар учун барча пулларимни, соатларимни, машиналаримни ҳам беришга тайёрман”, — деди Тсарукян Деметриус Жонсон подкастида.

29 ёшли Арман Тсарукяннинг профессионал MMA рекордида 23 ғалаба (15 таси муддатидан олдин) ва 3 мағлубият бор. У аралаш жанг санъатларида профессионал дебютини 2015 йил сентябрь ойида амалга оширган.