“Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Интер Маями” клуби эгаси бўлган Девид Бекхем ўғли Бруклиннинг ижтимоий тармоқлардаги шов-шувли танқидларига жавоб берди.
“Мен ота сифатида фарзандларим хато қилишини тушунаман. Уларга бундай имкон бериш керак — айнан шундай йўл билан улар ҳаётни ўрганади. Баъзан хато қилишларига йўл қўйиш жуда муҳим”, — деди Бекхем CNBC’га.
26 ёшли Бруклин Бекхем эса ота-онаси билан ярашишни истамаслигини ва илк бор ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганини айтди. У отасини танқид қилиб, Девид Бекхемнинг 50 йиллиги муносабати билан Буюк Британияга келганини, аммо учрашув фақат унинг рафиқаси Никола Пелттс таклиф этилмаган тақдирдагина мумкин бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Бруклин ота-онасини ижтимоий тармоқларда блоклагани ва улар билан фақат адвокатлар орқали мулоқот қилишни талаб қилгани маълум қилинди.
