УЭФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми умумий босқичи якунига бир тур қолганида, Англия Премер-лигасининг барча 6 вакили плей-офф босқичига чиқишни кафолатлади.
Турнир жадвалида 1-ўринда бораётган “Арсенал” аллақачон тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Қолган инглиз клублари — “Ливерпул”, “Тоттенҳем”, “Нюкасл”, “Челси” ва “Манчестер Сити” — ҳозирча саралаш (стйковой) босқичида иштирок этишни таъминлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумги УЭФА рейтинги натижаларига кўра Англия Чемпионлар лигаси учун қўшимча 5-йўлланма олди. Шу сабабли турнирда “Нюкасл” ҳам қатнашмоқда.
Шунингдек, “Тоттенҳем” АПЛни 2024/2025-йилги мавсумда 17-ўринда якунлаганига қарамай, Европа Лигаси ғолиби сифатида Чемпионлар лигасига йўл олди.
