«Қорабоғ» мураббийи Чемпионлар лигасидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Қорабоғ» мураббийи Чемпионлар лигасидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди

«Қорабоғ» бош мураббийи Ғурбан Ғурбанов УЭФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026-йилги мавсуми умумий босқич 7-турида «Айнтрахт»га қарши ўйинда (3:2) ҳакамлар фаолиятига муносабат билдирди.

— Ҳакамлар иши ҳақида ортиқча изоҳ шарт эмас. Пенальти белгиланган эпизодда мен ҳам сизлар каби жаҳлим чиқди, лекин тезда ўзимни босдим (кулади). Бу футбол, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Бу масала бўйича энг тўлиқ ва тўғри фикрни жаноб президентнинг ўзи айтиб бўлди. Унга яна бир бор раҳмат, — деди Ғурбанов (Азериспорт).

Аввалроқ Озарбайжон президенти УЭФА томонидан тайинланган ҳакамлар «Қорабоғ»нинг ғалабали юришига нообъектив ва шубҳали қарорлар билан тўсқинлик қилаётгани ҳақида баёнот бергани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, учрашувнинг 78-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда бош ҳакам Сандро Шерер Озарбайжон жамоаси дарвозасига пенальти белгилади. Бунгача шунга ўхшаш қоида бузилиши учун немис жамоаси дарвозасига 11 метрлик зарба белгиланмаган эди.