Собиқ UFC енгил вазн даъвогари, россиялик Умар Нурмагомедов ўзининг укаси, собиқ чемпион ва ҳозир Шон-шараф залига киритилган Ҳабиб Нурмагомедовнинг Петр Ян билан муносабатлари ҳақидаги фикрларига изоҳ берди.
Умар шундай деди:
“Бу шуни англатадики, биз дўст эмасмиз. Душман ҳам эмасмиз, лекин дўст ҳам эмас. Бу мамлакатимиз учун катта жанг бўлади — икки йигит чемпионлик учун курашади. Мен буни шундай кўраман: қафасда қаршидаги ҳар ким — менинг рақибим. Бу энг муҳим нарса. Қафасдан ташқарида муаммом йўқ.
Биз бир-биримизни ёқтирмаслигимиз сабаби шундаки, агар жанг қиладиган бўлсак, бир-биримизни мағлуб қиламиз. Кимдир фаолиятини тугатса, ҳеч қандай можаро бўлмайди. Менимча, барча жангчилар шундай позицияда. Ҳеч ким дўст билан жанг қилмайди”, — дея Дейвисон Фигейреду билан жанг олдидан матбуот анжуманида гапирди.
