Кейн: Чемпионлар Лигасидаги ҳар қандай ғалаба — муҳим - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Кейн: Чемпионлар Лигасидаги ҳар қандай ғалаба — муҳим

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичида Белгиянинг “Юнион” жамоасига қарши ўйиндан (2:0) кейин фикр билдирди.

Кейн ушбу учрашувда иккита гол урди:

• 52-дақиқада ўйиндан,

• 55-дақиқада пенальтидан.

63-дақиқада Ким Мин Жаэ қизил карточка олиб, “Бавария” бир киши кам бўлиб қолди. 81-дақиқада эса Кейн яна пенальти тепди, аммо бу сафар гол ура олмади.

Гарри Кейннинг сўзларига кўра: “Бу яхши ғалаба. Чемпионлар Лигасида ҳар қандай ғалаба — яхши натижа. Биринчи бўлимда биз одатдагидек фаол ўйнай олмадик. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам энергия етишмади, шу сабаб айрим қийинчиликлар юзага келди.”— дея унинг фикрларини УЭФА расмий сайти келтирди.