Европа лигасидан муддатидан олдин чиқиб кетган олти клуб аниқланди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Европа лигасидан муддатидан олдин чиқиб кетган олти клуб аниқланди

2025/2026 йилги мавсум Европа лигасида плей-офф босқичига чиқиш учун математик имкониятларини йўқотган олти жамоа маълум бўлди.

Қуйидаги клублар Европа лигасида плей-офф зонаси учун курашиш имконидан маҳрум бўлди:

«Штурм» (4 очко), «Рейнджерс» (4), «Нитсса» (3), «Утрехт» (1), «Malmö» (1), «Маккаби Тел-Авив» (1).

Эслатиб ўтамиз, умумий босқич якунларига кўра энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса саралаш (плей-офф) босқичида иштирок этади ва ушбу босқич ғолиблари ҳам 1/8 финалга чиқади.

Амалдаги Европа лигаси ғолиби — «Тоттенҳем» бўлиб, у ўтган мавсум финалида «Манчестер Юнайтед»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.