Англиянинг «Ливерпул» клуби сардори Виржил ван Дейк Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашуви олдидан бош мураббий Арне Слотдан уни қачон Хаби Алонсо алмаштириши ҳақида савол берган журналистни кескин танқид қилди.
“Бу жуда ҳурматсиз савол эди. Танқид — ўйиннинг бир қисми, буни ҳаммамиз тушунамиз. Аммо, менимча, айнан шу сабабли у журналист ҳозир бу ерда йўқ. Танқид — ишимизнинг ажралмас қисми, биз бунга кўникканмиз ва, ростини айтсам, бу мавсумдаги ўйинларимизни инобатга олсак, афсуски, айниқса ўтган йил билан солиштирганда, танқидлар мутлақо ўринли”, — дея ван Дейкнинг сўзларини Daily Mail келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ушбу учрашувда «Марсел»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва 15 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
