24 январдан 25 январга ўтар кечаси (Москва вақти билан) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида йилнинг илк рақамли турнири — UFC 324 бўлиб ўтади. Унда россиялик жангчи Умар Нурмагомедов октагонга чиқади. Унинг рақиби — бразилиялик Дейвисон Фигейреду бўлади.
Умар Нурмагомедовнинг қисқача статистикаси:
• Исми: Умар Нурмагомедов
• Лақаби: Ёш бургут
• Ёши: 30 ёш
• Бўйи: 173 см
• Вазн тоифаси: энг енгил вазн
• UFC рейтинги: 2-ўрин
• Умумий рекорд: 19 ғалаба – 1 мағлубият
• Қарор билан ғалабалар: 10 та
• Муддатидан олдин ғалабалар: 2 та нокаут, 7 та сабмишн
Умар ўзининг сўнгги жангини 2025 йил октябрь ойида ўтказиб, унда америкалик Марио Баутистани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган.
