«Ғалабага чанқоқ футболчи» — Арбелоадан Беллингемга юксак баҳо - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

«Ғалабага чанқоқ футболчи» — Арбелоадан Беллингемга юксак баҳо

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа ярим ҳимоячи Жуде Беллингемнинг ҳозирги формасини юқори баҳолади.

— Мен ҳозир кўраётганларим ҳақида гапиряпман. У илк кундан бошлаб ҳам машғулотларда, ҳам ўйинларда ўзининг техникаси, етакчилиги ва характерини намойиш қилмоқда. Сўнгги учрашувда у жуда катта меҳнат қилди. Беллингем — ғалабали менталитетга эга ва «Реал» футболчиси бўлиш учун зарур барча фазилатларни ўзида жамлаган ўйинчи. Унинг ёши ва тажрибасини ҳисобга олсак, мен айниқса унинг менталитети, фидойилиги ва етакчилигидан жуда мамнунман, — деди Арбелоа клуб расмий сайтига.

Маълумот учун: Ла Лиганинг 20-туридан сўнг «Реал» 48 очко билан 2-ўринда бормоқда ва етакчи «Барселона»дан атиги 1 очкога ортда қолмоқда.