Туркиянинг «Галатасарай» клуби Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан бирга 22 ёшли Марк Касадога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик футболчи аллақачон «Галатасарай»га ўтиш вариантини рад этган. Касадо қишки трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этишни истамайди. Унинг шартномасида 100 млн евро миқдорида товон пули белгиланган.
Жорий мавсумда Касадо барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширган. У билан тузилган шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 млн еврони ташкил этади.
