Хулиан Алварес агенти «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди - Sportxabarlari

Электрон почта: info@sportxabarlari.uz

Kurs UZS: USD 12 136.92 +14.85 EUR 14 191.70 +4.03 RUB 159.99 +3.60

Хулиан Алварес агенти «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг агенти Фернандо Идалго ОАВда тарқалган «Барселона» билан музокаралар ҳақидаги маълумотларни инкор этди.

— Хулианга қизиқиш билдирган ҳар қандай клуб «Атлетико» раҳбарияти билан боғланиши керак, чунки футболчининг амалдаги шартномаси бор ва у клубига содиқ. Мен бу даврда Деко ёки «Барселона»дан бошқа ҳеч ким билан учрашмаганман, — деди Идалго (Sport.es).

Алварес 2024 йил ёзидан бери «Атлетико» сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 5 та ассист қайд этди. Футболчи билан шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 100 млн еврони ташкил этади.